10:02 / 24.04.2020
62039
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1800га яқинлашмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 20 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди

«2020 йил 24 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1778 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Тошкентда тасдиқланганди. Ўтган вақт давомида касаллик республиканинг бутун ҳудудига тарқалди.

Сўнгги кунларда касалликдан соғайганлар сони янги зарарланиш ҳолатлари сонидан кўп бўлмоқда.

21 апрель куни 51, 22 апрель куни 38, 23 апрель куни эса 42 нафар кишида касаллик аниқланган. Бу кунларда мос равишда 96, 93 ва 111 нафардан беморлар тузалди.

Касаллик тарқалишни бошлагандан буён жами 561 киши касалликдан соғайди, 7 киши вафот этди.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top