20:49 / 24.04.2020
14674
Уҳанда коронавирусга чалинган охирги бемор даволанди

Бутун дунёга тарқалган коронавирус илк марта аниқланган Хитойнинг Уҳан шаҳрида коронавирусга чалинган охирги оғир аҳволдаги бемор даволанди.

Фото: Xinhua / архив

Бу ҳақда Хитойнинг гигиена ва соғлиқни сақлаш масалалари давлат қўмитаси вакили Ми Фэн маълум қилди, деб хабар берди “Жэньминь жибао” нашри.

“Ҳозиргина олинган маълумотларга кўра, Уҳанда коронавирус келтириб чиқарган касалликни оғир ўтказаётган охирги бемор даволанди ва бугунги кунда шаҳарда бундай касаллар қолмади”, деб маълум қилган Ми Фэн.
 
Пандемия бошидан бери Уҳанда 50 мингдан кўпроқ касалланиш ҳолати қайд этилган. Беморлардан 93 фоизи соғайиб кетган, 3869 киши касалликдан вафот этган.
 
Охирги маълумотларга кўра, айни вақтда Хитойда коронавирусга чалинганлар сони 915 нафарни ташкил қилмоқда. Шифокорларнинг маълумотларига кўра, 57 беморда касаллик оғир ўтмоқда. 

8 апрель куни Уҳанга кириш-чиқиш тикланганди ва 76 кун амалда бўлган изоляция тугаган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top