18:02 / 26.04.2020
45367
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 4тага ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 4 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 26 апрель соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1869 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Тошкентда тасдиқланганди. Ўтган вақт давомида касаллик республиканинг бутун ҳудудига тарқалди.

Сўнгги кунларда касалликдан тузалганлар сони касалликка чалинганлар сонидан кўп бўлмоқда.

21 апрель куни 51, 22 апрель куни 38, 23 апрель куни 42, 24 апрель куни 46, 25 апрель куни эса 58 нафар кишида касаллик аниқланган. 

Бу кунларда мос равишда 969311160 ва 86 нафардан беморлар тузалди.

Бугун эса ҳозирча 7та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва 58 киши соғайди. 

  • Вирус тарқалишни бошлагандан буён 765 киши соғайди, 8 киши вафот этди, 1096 киши шифохонада қолмоқда.
Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top