21:42 / 27.04.2020
1764
«Формула-1»нинг янги мавсуми июлда томошабинларсиз бошланиши мумкин 

«Формула-1» автопойгаларининг янги мавсумини июлда очиш режалаштирилмоқда. Пойгаларнинг биринчи босқичи Австрияда 3-5 июлда бўлиб ўтади.

Фото: Formula1

Бу ҳақда  Formula One Group бошқарув раиси Чейз Кэри маълум қилди. Унинг таъкидлашича, илк бор пойгалар томошабинларсиз ўтади.

“Биз Европада июлда, августда ва сентябрь бошида пойгалар ўтказмоқчимиз. Сўнгра сентябрь, октябрь ва ноябрда Евросиё, Осиё ва Америкадаги пойгаларни кузатамиз. Мавсумни Форс кўрфазида декабрда Баҳрайн босқичи ва Абу-Дабидаги финал билан якунлаймиз”, дейилган “Формула-1” сайтида. 

“Формула-1”нинг янги мавсуми бошланиши коронавирус пандемияси сабабли кейинга қолдирилганди. Пойгаларга эгалик қилувчи Liberti Media компанияси жамоалар кўрган катта зарарларни қисман қоплаш учун уларга 1,4 млрд доллар ажратади.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top