20:48 / 01.05.2020
16687
Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 1200дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хоразм, Фарғона, Андижон ва Самарқандда коронавирус беморларининг навбатдаги гуруҳлари соғайгани ҳақида хабар берди.

«Шу соатларда бир йўла тўртта вилоятда: Хоразмда 14 нафар, Фарғонада 12 нафар, Андижонда 3 нафар ҳамда Самарқандда 1 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Эндиликда Хоразмда шу вақтгача тўлиқ соғайганлар сони 135 нафарга етди. Шунингдек, Фарғонада 73 нафар, Самарқандда 22 нафар, Андижонда 109 нафар соғайган.

Бугун турли ҳудудларда жами 79 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1212 нафарни ташкил этмоқда.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2075тага етган, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 854 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top