10:00 / 03.05.2020
26749
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2127тага етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 9 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 3 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2127 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

2 май куни жами 32та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, 59 нафар бемор соғайди.

Умуман, сўнгги 12 кунда ижобий тенденция кузатилмоқда - бу оралиқдан 11 кунда тузалганлар сони янги ҳолатлар сонидан кўп бўлган, фақат 30 апрель куни икки ҳолат ҳам тенг бўлган.

Айни вақтгача 1271 киши касалликдан соғайган, 847 киши шифохоналарда даволанмоқда.

Top