15:17 / 03.05.2020
20144
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2136тага етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 9 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 3 май соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2136 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

2 май куни жами 32та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, 59 нафар бемор соғайди.

Умуман, сўнгги 12 кунда ижобий тенденция кузатилмоқда - бу оралиқдан 11 кунда тузалганлар сони янги ҳолатлар сонидан кўп бўлган, фақат 30 апрель куни икки ҳолат ҳам тенг бўлган.

Айни вақтгача 1278 киши касалликдан соғайган, 849 киши шифохоналарда даволанмоқда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top