23:03 / 03.05.2020
28978
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2149тага етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 13 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 3 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2149 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Сўнгги 13 кунда ижобий тенденция кузатилмоқда - бу оралиқдан 12 кунда тузалганлар сони янги ҳолатлар сонидан кўп бўлган, фақат 30 апрель куни икки ҳолат ҳам тенг бўлган.

2 май куни жами 32та янги зарарланиш ҳолати қайд этилган, 59 нафар бемор соғайганди. 3 май куни 31та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва жами 48 киши соғайди.

Айни вақтгача жами 1319 киши касалликдан соғайган, 10 бемор вафот этган, шифохоналарда 820 киши даволанмоқда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top