19:00 / 05.05.2020
6312
“Golden lift” – арзон, мустаҳкам ва замонавий лифтлар танлови
Фото: Golden lift

Республикамизда йирик турар-жой иншоотлари, меҳмонхоналар, иморатлар қурилишини бошлаётган компаниялар, корхоналар диққатига! Сизга мустаҳкам, сифатли ва арзон лифтлар керакми? Юртимизда “Golden lift” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган замонавий  лифтлар  бу борада муносиб танлов бўла олади.

“Golden lift” — Ўзбекистонда жаҳон технологиялари асосида энг сифатли ва ишончли лифтларни ишлаб чиқарувчи компания бўлиб, мижозлар ҳамда ҳамкорлар учун сара маҳсулотларни етказиб бермоқда. “Golden lift” компанияси Хитой билан ҳамкорликдаги қўшма корхона ҳисобланади. Компания заводи Навоий вилояти эркин иқтисодий зонасида жойлашган бўлиб,у ерда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳар йили Республика бўйлаб қурилаётган кўплаб меҳмонхоналар, давлат идоралари, касалхоналар, хусусий муассасаларни сифатли лифтлар билан таъминлаб бермоқда.

“Golden lift”  МЧЖ қўшма корхонаси сифат ва қулайлик талабларига жавоб берувчи янги лифт моделларини ишлаб чиқармоқда. Сиз ўз лойиҳангиз, хоҳишингизга мос равишда керакли лифтларга буюртма беришингиз мумкин.

Завод Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятидаги турар-жой мажмуалари учун лифт етказиб берувчи асосий корхона ҳисобланади. “Golden lift”  технологиялари яна катта қурилиш объектларида фойдаланиш учун ҳам мўлжалланган. Завод айнан Навоий вилояти эркин иқтисодий зонасида жойлашгани сабабли турли афзалликларга эга бўлиб, компания лифтлари нархи арзонлиги билан бошқалардан ажралиб туради.

Ҳамкорлар учун йўловчи лифтлари, касалхона лифтлари, юк ташиш лифтлари, гараж лифтлар, экскалаторлар, пўлат эшикларнинг кенг турдаги ассортиментлари таклиф этилади. Ҳозирда компания нафақат Ўзбекистон, балки Россия ҳамда МДҲ давлатларида ҳам кўплаб қурилиш соҳасининг етакчилари билан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда.

Лифт ускуналари ҳар томонлама мустаҳкам ва чидамли бўлиб, дизайни билан ҳам сизни бефарқ қолдирмайди. Компания мутахассислари аввал бинонинг ўлчами, таъмири, қурилиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда муносиб дизайнни яратишади. Лифтларни етказиб бериш ҳамда объектларга ўрнатиш ҳам компания томонидан амалга оширилади. Энг муҳими, сиз лифт сотиб олаётганда ҳужжатлар билан боғлиқ бош оғриқларга дуч келмайсиз. “Golden lift” мижозларни керакли ҳужжатлар билан ўзи таъминлаб беради.

Шунингдек, “Golden lift” МЧЖ ҚК мустаҳкам ва бежирим эшиклари ҳар қандай хонадон остонасига кўрк бағишлайди. Пўлат эшиклар энг сифатли хом-ашёлардан тайёрланади ва ўз манзилига етказиб берилади.

Мурожаат учун телефон: +998 98 2780886 | +998 97 3222201

Вебсайт: goldenlift.uz

Telegram: t.me/NavoiyGoldenLift

Instagram: instagram.com/navoiy.golden.lift

Реклама ҳуқуқи асосида

Top