19:59 / 07.05.2020
6746
БМТда Ғарб коронавирус эпидемиясининг иккинчи тўлқинини қандай бартараф этиши мумкинлиги айтилди

АҚШ ва Европа давлатлари ночор давлатларда коронавируснинг тарқалишини тўхтатишда ёрдам бермасалар, унда ўзлари вируснинг янги зарбасига тўқнаш келадилар.

Фото: LAC

Бу ҳақда БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Марк Лоукок маълум қилди

“Ҳамма ердаги одамлар хавфсизликда бўлмагунча, ҳеч ким хавфсизликда бўлмайди”, деб айтган Лоукок. Унинг таъкидлашича, “паст даромадли кўплаб давлатларга пандемия уларнинг шундоқ ҳам кучсиз соғлиқни сақлаш тизимини йўқ қилмаслиги учун яқин ҳафталарда шошилинч ёрдам талаб этилади”.

БМТ вакилининг қўшимча қилишича, АҚШ, Европа ва бошқа ғарб давлатлари ночор давлатларга бу борада ёрдам бермаса, унда вирус уларга “бумеранг” каби қайтади.

“Бизда бир йилнинг муаммоси бундан келиб чиқадиган барча оқибатлар: беқарорлик, миграция, террорчилик ёйилиши ва бошқалар билан ўн йиллик муаммосига айланмаслигидан қочиш учун имконият бор”, деб таъкидлаб ўтган Лоукок.

Аввалроқ БМТнинг баҳолашича, дунёнинг энг заиф давлатларида пандемия ва унинг оқибатлари билан курашиш учун 2 млрд доллар эмас, балки 6,7 млрд доллар талаб этилади. 

“Агар биз ҳозироқ ҳаракат қилмасак, унда ихтилофлар, очарчилик ва ночорликнинг сезиларли ўсишига тайёр турмоғимиз лозим бўлади”, деб огоҳлантирган Лоукок.

БМТ маълумотларига кўра, 25 мартдан бери халқаро ташкилот 37 та энг ночор давлатга коронавирусга қарши кураш учун 1 млрд доллар йиғган.  

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top