16:17 / 09.05.2020
52669
Коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2349тага етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 13 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 9 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2349 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Сўнгги ҳафталарда Ўзбекистонда коронавирусдан тузалаётганлар сони янги касалланиш ҳолатларидан кўп бўлмоқда.

8 май куни 27та янги зарарланиш ҳолати қайд этилиб, 119 бемор тузалди - бу кунлик тузалишлар сони бўйича энг юқори натижа бўлди. 

Шу вақтгача беморларнинг 1803 нафари тузалган, 10 киши вафот этган.

Top