13:12 / 11.05.2020
21375
Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 1900дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманган ва Бухорода жами 39 нафар тузалгани тўғрисида хабар берди.

Наманган вилоятида 16 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб чиқди ва реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг барчаси Наманган вилоятидан (8 нафари Наманган шаҳридан, 6 нафари Уйчи туманидан, Норин ва Наманган туманларидан 1 нафардан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 3 нафари эркак, 13 нафари аёллар бўлиб, энг ёши каттаси 58 ёшда, ёши кичиги эса 3 ёшли қизалоқ.

Вилоятда шу пайтга қадар 179 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 195 нафарга етди.

Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган навбатдаги 23 нафар бемор тўлиқ соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Уларнинг 15 нафари Россиядан чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Қолган 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. 

Ҳудудлар кесимида олинса, Бухоро вилоятидан 9 нафар, Қашқадарё вилояти ва Тошкент шаҳридан 3 нафардан, Самарқанд ва Андижон вилоятларидан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Фарғона ва Наманган вилоятларидан 1 нафардан. Уларнинг 13 нафари эркак, 10 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 50 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёш.

Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 404 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 427 нафарга етиб, даволанаётган беморлар сони 13 нафарни ташкил этмоқда. Яъни, ушбу вилоят ҳам коронавирусдан холи ҳудуд мақомини олишга жуда яқин турибди.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1920 нафарга етди.
 

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top