16:48 / 12.05.2020
23267
Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 2 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент ва Сурхондарёда коронавирус беморларининг навбатдаги гуруҳлари соғайгани, Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан тузалиб чиққанлар сони 210 нафарга етгани тўғрисида хабар берди.

Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 6 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 6 нафар, Сурхондарё вилоятида яна 2 нафар, жами 14 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг 5 нафари Тошкент шаҳридан, 1 нафари Андижон вилоятидан. Улардан 4 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. 1 нафари Россиядан, яна 1 нафари Тожикистондан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Беморлардан 5 нафари эркак, 1 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 72 ёшда бўлса, энг ёши 4 ёшда.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 5 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, 1 нафари Россиядан, 3 нафари Қозоғистондан, яна бир нафари эса Дубай-Тошкент чартер рейси билан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 1 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, улар Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳри, шунингдек, Тожикистон Республикасидан 1 нафардан фуқарони ташкил қилади.. Улар орасида энг ёши каттаси 47 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 26 ёшда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотига кўра, Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар соғайганлар сони 628 нафар етди.

Сурхондарёда тузалганларнинг 2 нафари ҳам (49 ёшли эркак Жарқўрғон туманидан, 33 ёшли эркак Ангор туманидан) ушбу вилоятдан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Вилоятда шу пайтга қадар соғайганлар сони 40 нафарга етди. Вилоятда яна 4 нафар бемор даволанишни давом эттирмоқда.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2010 нафарни ташкил этмоқда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top