23:10 / 12.05.2020
26649
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2547тага етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 28 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 12 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2547 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Бугун жами 61та янги ҳолат аниқланди ва 52 бемор тузалди.

Айни вақтгача жами 2040 киши тузалган, 497 бемор шифохоналарда даволанмоқда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top