18:15 / 13.05.2020
32621
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2600га яқинлашди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 28 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 13 май соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2596 (+28) нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Бугун кун давомида 49та янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди. Уларнинг 22 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 27 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган. 

Айни пайтда Ўзбекистонда даволаниш кўрсаткичи 79 фоизни ташкил қилмоқда.

Шу вақтгача жами 2055 киши тузалган, 531 бемор шифохоналарда даволанмоқда.

«Қолган барча беморларга шифокорларимиз томонидан стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top