00:04 / 14.05.2020
16095
Коронавирусдан ўлим даражасининг юқорилиги сабаби маълум қилинди 

Коронавирус инсон организмига солувчи асосий хавф иммун ҳужайраларининг назоратсиз фаоллашуви ҳисобланади.

Бу ҳақда Frontiers in Public Health нашрида чоп этилган тадқиқотда маълум қилинган.

Хитойлик мутахассисларнинг фикрича, касалланиш вақтида оқсиллардан бири альвеоляр эпителий ҳужайрасига кириб, цитокин довули деб аталувчи жараённи келтириб чиқаради. Бунда яллиғланиш ўчоғида иммун ҳужайралар назоратсиз фаоллашади. Олимларнинг таъкидлашича, коронавирусдан ўлим даражасининг юқорилиги айнан шу омил билан боғланган.   

Оғир ҳолатларда бундай реакция ўпканинг зарарланишига ва бошқа органларнинг шикастланишига олиб келувчи септик шокка олиб келиши мумкин. 

Тадқиқот муаллифлари мисол тариқасида статистик маълумотларни келтириб ўтишган. Уларга кўра, коронавирусга чалинган оғир беморларнинг 67,3 фоизида ўткир респиратор дистресс-синдром, 29 фоизида буйрак ёки жигарнинг ўткир шикастланиши, 23,1 фоизида эса юрак зарарланиши ривожланади.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top