23:17 / 15.05.2020
39324
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2700га яқинлашди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 4 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 15 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2686 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари жорий йилнинг 12-14 май кунлари Россиядан Қорақалпоғистонга келган. 1 нафар фуқаро эса Қорақалпоғистон Республикасидан бўлиб, касалликни инфекцияга чалинган бемор билан мулоқот орқали юқтириб олган. 

Бугун кун давомида 41та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва Наманган, Самарқанд ва Қорақалпоғистонда жами 22 бемор тузалди.

Касаллик Ўзбекистонга кириб келганидан буён 2158 киши коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, ҳозирда мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 80 фоизни ташкил қилмоқда.

Шифохоналарда бугунги кунда 517 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, бугун Сирдарё вилоятида даволанаётган барча 24 нафар бемор Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасига кўчириб ўтказилган.

«Шифокорларимиз томонидан барча беморларга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда», дейилади хабарда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top