19:24 / 18.05.2020
21842
Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 2300дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент беморларнинг навбатдаги гуруҳи коронавирусдан соғайгани тўғрисида хабар берди.

Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 39 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилган.

Тузалганларнинг 3 нафари Тожикистон Республикасидан. Беморлар орасида энг ёши каттаси 66 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 3 ёшли эгизаклардир. 

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 733 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 772 нафарга етди. 

Бундан аввалроқ Наманган ва Самарқандда жами 28 киши коронавирусдан тузалиб, реабилитацияга кузатилгани хабар қилинганди.

Шундай қилиб, бугун жами 67 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Шунингдек, 26та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди.

Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2314 нафарни ташкил қилмоқда. Шифохоналарда яна 452 бемор даволанишни давом эттирмоқда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top