23:04 / 18.05.2020
17963
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2800га яқинлашди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 12 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар берди.

«2020 йил 18 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2791 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этилган янги касалланиш ҳолатларининг 8 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, 1 нафари Тожикистондан келиб, карантинга олинган, 3 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган.

Бугун жами 38та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, 67 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди.

Айни вақтда шифохоналарда яна 464 бемор даволанишни давом эттирмоқда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top