22:53 / 18.05.2020
23893
Хитойда 108 млн киши яна карантинга олинди

Хитой шимоли-шарқидаги 108 млндан кўпроқ киши ҳукумат коронавируснинг янгитдан авж олиши сабабли қабул қилган карантин чоралари остига тушди. 

Фото: Zhang Nan / Xinhua / AP

Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди. 

Цзилинь провинциясида коронавирусга чалиниш бўйича 34 та янги ҳолат қайд қилингани сабабли автобус ва темир йўл қатнови тўхтатилган, мактаблар ёпилган. “Хитойнинг бундай тезкор ва кучли муносабати у катта иқтисодий ва ижтимоий сарфлар билан вирус тарқалишини тўхтатгандан кейин унинг иккинчи тўлқини олдидаги қўрқувини акс эттиради. Бу, шунингдек, Хитой ва бошқа давлатлар очилиши жараёни қанчалик мўрт эканлиги аломатидир, чунки инфекциянинг яна пайдо бўлишига кичик шама ҳам қатъий изоляцияга қайтишга ундаши мумкин”, деб ёзган агентлик.

Вирус тарқалишининг янги ўчоғи сифатида Цзилинь вилояти ва унинг шу номдаги маркази айтилмоқда. Ушбу ҳудуд Хитойнинг катта қисми февраль ва март ойларида учраган қатъий тўсилишга учрамоқда.

Провинцияда инфекция авж олгани ҳақида South China Morning Post нашри ҳам хабар берган. Нашрда таъкидланишича, ҳукумат провинцияда жойлашган Шулан шаҳрини тўлиқ ёпиб қўйган, Цзилинь шаҳри ҳам қисман ёпилган. Провинцияга бош вазир ўринбосари бошчилигидаги ҳукумат комиссияси жўнатилган. Шунингдек, 6 нафар маҳаллий амалдор, жумладан коммунистик партиянинг Шуландаги қўмитаси ва шаҳарнинг соғлиқни сақлаш комиссияси раҳбарлари ўз лавозимидан бўшатилган.

Шаҳарда, шунингдек, қатъий карантин чоралари киритилган. Жумладан, оиладан бир одамга уйдан икки кунда бир марта 2 соатга харидлар учун чиқишга рухсат берилади. Нафақат Шуланга, балки яқин атрофдаги шаҳарлар ва посёлкаларга кириш-чиқиш тақиқланган, шаҳар ўраб олинган.

Хитойнинг соғлиқни сақлаш комиссияси маълумотларига кўра, 17 май куни мамлакатда коронавирусга чалиниш бўйича 7 янги ҳолат қайд қилинган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top