10:00 / 20.05.2020
29200
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2900га яқинлашмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 25 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар берди.

«2020 йил 20 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2880 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 5таси олдиндан карантинда бўлган фуқаролар билан боғлиқ.

Шунингдек, хориждан келган 20 кишида вирус аниқланган. Уларнинг 5 нафари 14 май куни чартер рейс билан Санкт-Петербургдан, 10 нафари Қозоғистондан келган ва карантин марказига жойлаштирилган. Яна 5 бемор халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси ҳисобланади, ҳайдовчиларнинг 2 нафари қозоғистонликлар. 

Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековнинг маълумот беришича, айни пайтда 48 мингдан ортиқ фуқаро карантин муддатларини ўтаяпти. Уларнинг 17 мингдан ортиқроғи стационар шароитида, қолган 31 минг нафари уй шароитида карантин тадбирлари билан қамраб олинган.

19 май куни 13 мингга яқин вирусологик текширувлар ўткзаилган, шу вақтгача республикадаги мавжуд вирусологик лабораторияларда 528 мингтадан ортиқ тест синовлари ўтказилган.

19 май куни жами 64та янги зарарланиш ҳолати қайд этилган, 24 бемор соғайганди.

Шу вақтгача Ўзбекистонда жами 2338 киши коронавирусдан соғайган.

Ҳозирда шифохоналарда 529 нафар бемор даволанмоқда, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top