10:00 / 21.05.2020
26488
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2950тага етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 11 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар берди.

«2020 йил 21 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2950 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 7таси олдиндан карантинда бўлганлар билан боғлиқ.

Шунингдек, хориждан келган 5 кишида (барчаси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) коронавирус аниқланган.

20 май куни 84та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва 34 бемор тузалди.

Шу вақтгача 2372 киши коронавирусдан бутунлай соғайди.

Ҳозирда шифохоналарда 565 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 5 нафарининг аҳволи оғир.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top