14:54 / 21.05.2020
11057
Хитойлик эксперт коронавируснинг иккинчи тўлқинидан қандай ҳимояланиш кераклигини айтди

Эксперт гигиена қоидаларига риоя қилиш: қўлларни тез-тез ювиш ҳамда ниқоб тақиш ва ижтимоий масофаланиш муҳимлигини эслатиб ўтди.

Фото: AP Photo / John Minchillo

Хитойлик инфекционист олим Чжан Вэньхун ҳозирда мамлакатлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашда турли босқичларда турганлигини ёдда тутишга чақирди.

Унинг фикрича, аксарият давлатлар йўлнинг ўртасида турибди, Хитой эса якуний босқичга ўтди.

Кўрилаётган барча чораларга қарамасдан, халқаро қатновлар очилганида инфекция ташувчилар барибир учрайди, деди Чжан. Олим шунингдек, симптомсиз ташувчилар борлигини ҳам эслатди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатлар соғлиқни сақлаш тизимлари воқеаларнинг ана шундай ривожига тайёр туриши лозим.

Эксперт гигиена қоидаларига риоя қилиш: қўлларни тез-тез ювиш ҳамда ниқоб тақиш ва ижтимоий масофаланиш муҳимлигини эслатиб ўтди.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Россиядаги вакили Мелит Вуйнович  коронавирус эпидемиясининг биринчи тўлқини кузатилган ерларда унинг иккинчи тўлқини бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.

ЖССТ маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 4,8 миллиондан ошган, 318 мингдан зиёд киши вафот этган.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра эса, дунё бўйича коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар сони беш миллиондан ортиб кетган, 329 мингга яқин киши вафот этган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top