23:16 / 22.05.2020
75799
Тошкент вилоятида ҳам аҳоли орасида коронавирусга чалинган шахс аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 8 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар берди.

«2020 йил 22 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3036 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари Навоий вилоятида, 1 нафари Тошкент вилоятида аниқланган бўлиб, инфекция юқтирган яна 1 нафар фуқаро эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси ҳисобланади. Касаллиги қайд этилганларнинг 7 нафари аҳоли орасидан аниқланди. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Айни пайтгача Ўзбекистонда 2492 киши Covid-19`дан соғайган. Бу - жами беморларнинг 82 фоизини ташкил этади.

Ҳозирда шифохоналарда 531 бемор даволаняпти. Қурбонлар 13 нафар.

Карантин юмшатила бошлагач, аҳоли орасида ҳам коронавирусга чалинганлар кузатила бошлади. Бугун, 22 май куни 69та янги ҳолат қайд қилинган бўлса, шундан 46 нафари аҳоли орасида аниқланган.

21 майда карантиндан ташқарида 20та, жами 28та янги ҳолат қўшилганди.

Бунга қадар Навоий ва Самарқанд вилоятларида ҳам аҳоли орасида Covid-19 юқтириб олганлар қайд этилган эди.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top