23:59 / 25.05.2020
220697
Коронавирус: Бугун тўрт ҳудудда янги ҳолатлар қайд этилди

25 май куни Ўзбекистонда жами 51та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва 42 бемор тузалди. Шу вақтгача 2607 киши соғайган, айни вақтда шифохоналарда 595 бемор даволанмоқда.

Бугун янги ҳолатлар тўртта ҳудудда - Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Самарқанд ва Қорақалпоғистонда қайд этилди.

Хусусан, Тошкент шаҳрида 33, Тошкент вилоятида 7, Қорақалпоғистонда 6, Самарқандда 5 кишига вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган.

Бугунги 51 ҳолатнинг 36таси хориждан келганлар билан боғлиқ, 15 ҳолат карантин муассасаларида ва аҳоли орасида қайд этилган.

Тошкент шаҳридаги 33 ҳолатнинг 32таси олдиндан карантинда бўлганлар орасида қайд этилган, аҳоли орасида битта ҳолат аниқланган.

Тошкент вилоятидаги 7 ҳолатнинг 6таси хориждан келган юк машинаси ҳайдовчилари билан боғлиқ, яна бир чегара божхона хизмати ходимида вирус аниқланган.

Қорақалпоғистондаги 6 ҳолатнинг 5таси хориждан келган юк машинаси ҳайдовчилари билан боғлиқ (уларнинг икки нафари украиналик), шунингдек, чегара божхона пости ходимларидан 1 нафарига вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган.

Самарқанддаги 5 ҳолатнинг 4тасида касалликка чалинганлар билан мулоқот қилганларда вирус аниқланган, яна бир ҳолатда вирус юқиши манбаси ҳозирча маълум эмас.

Бугун Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар, Самарқанд вилоятида 17 нафар, Тошкент шаҳрида 21 нафар бемор соғайди.
 

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top