13:05 / 25.05.2020
21161
Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 2600га яқинлашмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон ва Самарқандда жами 21 бемор коронавирусдан тузалиб, жами соғайганлар сони 2586 нафарга етгани тўғрисида хабар берди.

Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар, Самарқанд вилоятида 17 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Қорақалпоғистонда соғайганларнинг барчаси узоқ масофага қатновчи юк автомашинаси ҳайдовчилари бўлиб, Россиядан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга келишган.Таҳлил натижаларига кўра, касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Ҳудудлар бўйича олинса, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ҳамда Самарқанд вилоятларидан 1 нафардан. Уларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 36 ёшда, ёши кичиги эса 23 ёшда. 

Эндиликда Қорақалпоғистон Республикасида тузалганлар сони 122 нафарга етди, даволанаётганлар эса 9 нафарни ташкил этмоқда.

Самарқанд вилоятида тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (6 нафари Оқдарё туманидан, Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманидан 4 нафардан, Иштихон, Пайариқ ва Тойлоқ туманларидан 1 нафардан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Улардан 8 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 67 ёшда, ёши кичиги эса 2020 йилда туғилган чақалоқ.

Эндиликда вилоятда касалликдан соғайганлар сони 247 нафар, даволанаётганлар 90 нафарни ташкил этмоқда.

Айни вақтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2586 нафарга етди, республиканинг 7 ҳудудидаги шифохоналарда жами 581 бемор даволанмоқда, улардан 3 нафари оғир аҳволда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top