23:01 / 25.05.2020
36172
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3200дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 26 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар берди.

«2020 йил 25 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3215 нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 25таси карантин марказида қайд этилган. Улардан 23 нафари Россиядан (Қозоғистон орқали) Ўбекистонга кириб келган ва карантинга олинган. Яна 2 киши Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани учун карантинга олинганди.

Шунингдек, Тошкент вилоятида Қозоғистондан келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Бугун жами 51та янги ҳолат аниқланди, 42 бемор соғайди ва шу вақтгача коронавирусдан тузалганлар сони 2607 нафарга етди.

Ҳозирда республиканинг 7 ҳудудидаги шифохоналарда жами 595 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top