16:44 / 25.05.2020
26777
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3200га яқинлашди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 9 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар берди.

«2020 йил 25 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3189 нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида. 

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 2таси Қорақалпоғистон Республикасида, 5таси Тошкент вилоятида, 1таси Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Янги беморларнинг 6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, 2 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб касалликни юқтириб олган кишилардир. Карантин марказидаги фуқаролар орасида яна бир кишида вирус аниқланган.

Бугун ҳозирча жами 25та янги ҳолат аниқланди, 42 бемор соғайди ва шу вақтгача коронавирусдан тузалганлар сони 2607 нафарга етди. 

Ҳозирда республиканинг 7 ҳудудидаги шифохоналарда жами 569 нафар бемор даволанмоқда, улардан 3 нафарининг аҳволи оғир.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top