17:05 / 26.05.2020
25750
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3300га яқинлашмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 20 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар берди.

«2020 йил 26 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3281 нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 15таси карантин марказида қайд этилган. Шунингдек, халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари бўлган 4 кишига вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган, Тошкент шаҳрида ҳам бир киши коронавирусга чалинган бемор билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. 

Бугун ҳозирча 66та янги ҳолат тасдиқланди, шунингдек 17 бемор коронавирусдан соғайди ва шу вақтгача тузалганлар сони 2624 нафарга етди.

Ҳозирда республиканинг 7 ҳудудидаги шифохоналарда 644 нафар бемор даволанмоқда, улардан 2 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғир.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top