16:54 / 26.05.2020
2999
Тошкент ва Андижонда 17 бемор тузалди. Жами тузалганлар сони 2624 нафарга етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент ва Андижонда коронавирус беморларининг навбатдаги гуруҳлари соғайгани тўғрисида маълумот берди.

Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 2 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 13 нафар ҳамда Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 2 нафар, жами 17 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
 
Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 1 нафари (26 ёшли эркак) Бухоро вилоятидан бўлса, яна 1 нафари (45 ёшли аёл) Тошкент вилоятидан. 

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 12 нафари  эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 63 ёшда, ёши кичиги 20 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Фарғона, Хоразм ва Самарқанд вилоятларидан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 1 нафардан, 2 нафари эса Тожикистон Республикаси фуқаролари ҳисобланади.
 
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 940 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 955 нафарга етиб, айни пайтда даволанаётганлар 426 нафарни ташкил этмоқда. 

Андижон вилоятида тузалганларнинг 2 нафари ҳам аёл (65 ёшли ва 46 ёшли) бўлиб, Андижон шаҳридан. Вилоятда эндиликда соғайганлар 169 нафарга етиб, айни пайтда  даволанаётганлар сони 6 нафарни ташкил этмоқда. 

Шундай қилиб, бугун ҳозирга қадар 17 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб жами соғайганлар сони 2624 нафарга етди.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top