08:23 / 28.05.2020
26199
Uzbekistan Airways вертолётлар ва авиация двигателларини сотувга чиқарди

Uzbekistan Airways АЖ авиакомпанияси МИ-8МТВ-1 (2 дона) вертолётлари, ТВ3-117 ВМ (8 дона) ва АИ-9В (3 дона) авиация двигателларини сотувга қўйди.

Фото: aircraft24.de

 Давлат активларини бошқариш агентлиги хабарига кўра, авиакомпания ушбу вертолётлар ва авиация двигателларининг бозор қиймати тўғрисидаги ҳисоботларнинг ишончлилигини баҳолади ҳамда экспертиза ўтказди.

Uzbekistan Airways АЖ самолётлар паркини янада бирлаштириш ва модернизация қилиш лойиҳаси доирасида эксплуатация қилиш учун қуйидаги самолёт ускуналарини таклиф этмоқда:

«Ми-8МТВ-1» вертолётлари:

1991 йили ишлаб чиқарилган, нархи 1 224 904 АҚШ долл.;
1992 йили ишлаб чиқарилган, нархи 1 274 265 АҚШ долл.

«ТВ3-117 ВМ» авиация двигателлари:

1991 йили ишлаб чиқарилган, нархи 71 996,28 АҚШ долл;
1992 йили ишлаб чиқарилган, нархи 78 062,95 АҚШ долл;
1991 йили ишлаб чиқарилган, нархи 79 290,42 АҚШ долл;
1991 йили ишлаб чиқарилган, нархи 75 349,09 АҚШ долл;
1990 йили ишлаб чиқарилган, нархи 82 968,00 АҚШ долл;
1991 йили ишлаб чиқарилган, нархи 73 179,61 АҚШ долл;
1991 йили ишлаб чиқарилган, нархи 58 750,35 АҚШ долл;
1990 йили ишлаб чиқарилган, нархи 60 348,29 АҚШ долл.

«ВСУ АИ-9В» авиация двигателлари:

2003 йили ишлаб чиқарилган, нархи 7 369,31 АҚШ долл;
1996 йили ишлаб чиқарилган, нархи 7 422,04 АҚШ долл;
1990 йили ишлаб чиқарилган, нархи 4 588,24 АҚШ долл.

Top