23:03 / 29.05.2020
22853
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3500га яқинлашмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 20 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 29 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3488 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасидан аниқланган. Шунингдек, шу йилнинг 25 майида Россия, 26 майда эса Қозоғистондан Қўнғирот туманидаги чегара пости орқали мамлакатимиз худудига кириб келган 2 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида тасдиқланган. Коронавирус инфекцияси қайд этилиши билан боғлиқ бўлган бугунги яна 14 ҳолат шу йилнинг 25 майида Екатеринбург-Тошкент йўналишидаги чартер рейс билан юртимиздаги карантин марказига олиб келинган фуқаролар орасида аниқланди», дейилади хабарда.

Бугун жами 44та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва 34 бемор тузалди.

Ҳозирда шифохоналарда 746 нафар бемор даволанмоқда, улардан 6 нафари оғир аҳволда, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top