10:15 / 01.06.2020
44414
Ўзбекистонда яна 39 кишида коронавирус аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 39 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 1 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3662 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 24 нафари карантин марказидаги (Россиянинг Москва, Санкт-Петербург ва Қозон шаҳарлари ҳамда Қозоғистон Республикасидан келган) фуқаролар орасида, 10 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 4 нафари аҳоли орасида), 1 нафари Наманган вилоятида карантинда бўлган фуқаролар орасида, 2 нафари Сирдарё вилоятига, яна 2 нафари эса Россиядан Тошкент вилоятига чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган», дейилади хабарда.

31 май куни жами 77та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, 54 бемор тузалди ва шу вақтгача тузалганлар сони 2837 нафарни (77 фоиз) ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатдаги шифохоналарда жами 810 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 8 нафар бемор оғир, 1 нафар бемор эса ўта оғир аҳволда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top