17:00 / 03.06.2020
24813
Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 3 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳрида 43 нафар, Самарқандда 10 нафар бемор тузалиб, Ўзбекистонда касалликдан соғайганлар сони 3014 нафарга етгани тўғрисида хабар берди. Бугун мамлакатдаги шифохоналарда жами 106 бемор тузалди.

Бугун пойтахтдаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасидан 29 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 9 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасидан 5 нафар, жами 43 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан соғайганларнинг 6 нафари Наманган вилоятидан, 5 нафари Тошкент шаҳридан, 3 нафари Самарқанд вилоятидан, Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидан 4 нафардан, Фарғона, Андижон ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафардан. Беморларнинг 25 нафари эркак, 4 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 61 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 4 ёшда.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 4 нафари Хоразм вилоятидан, 3 нафари Самарқанд вилоятидан, Қорақалпоғистон Рспубликаси ва Қашқадарё вилоятларидан 1 нафардан. Беморларнинг 4 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 50 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 13 ёшда.
 
3-сонли туғруқ мажмуасида тузалганларнинг 4 нафари Самарқанд вилоятидан бўлиб, она ва бола (ҳомиладор она 25 ёшда ва боласи 4 ёшда) ҳамда  2 нафар ҳомиладор аёл. Қолган 1 нафари (27 ёшли аёл) эса Хоразм вилоятидан.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 1127 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 1170 нафарга етди.

Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида навбатдаги 10 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди. Тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан. Уларнинг 4 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 62 ёшда, ёши кичиги 16 ёшда. 

Бундан аввалроқ Наманганда 4, Самарқандда 7, Навоийда 42 нафар бемор тузалгани хабар қилинганди. 

Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 3014 нафарга етди.

Шифохоналарда 740 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 10 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top