22:48 / 06.06.2020
43041
«Грин кард» натижалари тайёр. Уни қандай текшириш мумкин?

Ўтган йилги тўлдирилган «Грин кард» лотереяси анкеталарнинг мақомини 6 июндан бошлаб текшириш мумкин.

АҚШга оила билан ёки якка ҳолда қонуний равишда кўчиш имконини берувчи «Грин кард» лотереяси анкетаси 2019 йил 2 октябридан 5 ноябргача ҳар йилгидек АҚШ давлат департаменти ҳузуридаги махсус сайт — https://dvlottery.state.gov/ орқали тўлдирилди.

Анкета мақомини текшириш учун https://dvprogram.state.gov/ сайтига ўтилади ва «Check entrant status» тугмаси босилади. Натижани билиш учун сизда анкета муваффақиятли тўлдирилганда тақдим этиладиган рақам ва шахсий маълумот қўл остингизда бўлиши керак.

Маълум қилинишича, тасдиқ хатини қабул қилган ғолиб респондентлар уни 2021 йил 30 сентябрга қадар сақлаши лозим. Одатда ҳар йили май ойида эълон қилинадиган натижалар жорий даврда пандемия туфайли ортга сурилганди.

Top