07:10 / 16.06.2020
40050
Ўзбекистонда 2-3 баллик зилзила кузатилди

Тошкент вақти билан 16 июнь куни соат 06:30да Тожикистон ҳудудида зилзила юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълум қилди.

Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълум қилишича, зилзила ўчоғи Тожикистонда, Тошкентгача масофа 457 км жанубий-шарқий йўналишда жойлашган бўлиб, магнитуда — 5,5, чуқурлик — 112 км.

Ўзбекистон ҳудудида зилзиланинг кучи Наманган, Анижон, Фарғона ва Сирдарёда 3 баллни ташкил қилган.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Тошкент : 457 км, 2 балл.
Наманган : 353 км, 3 балл.
Андижон : 326 км, 3 балл.
Фарғона : 284 км, 3 балл.
Гулистон : 414 км, 3 балл.
Жиззах : 452 км, 2 балл.
Самарқанд : 495 км, 2 балл.
Бухоро : 705 км, 2 балл.
Термиз : 438 км, 2 балл.
Қарши : 568 км, 2 балл.
Навоий : 638 км, 2 балл.

Top