07:55 / 17.06.2020
3836
Uzbekistan Airways Нукус, Урганч ва Бухорога авиақатновлар муддатини маълум қилди

Ҳаво кемасида ва аэропорт биносида карантин қоидаларига риоя қилиш, шу жумладан тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш керак.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси жорий ҳафтадан бошлаб республика ичидаги йўналишлар бўйича қатор қатновларни амалга ошира бошлашини эълон қилди.

Авиакомпания томонидан тарқатилган хабарда Нукус, Урганч ва Бухорога қатновлар вақти тўғрисида маълумот берилди.

Улар:

Тошкент-Нукус-Тошкент пайшанба ва якшанба кунлари — Тошкентдан кетиш 15:30да, Нукусга келиш 17:10да. Нукусдан кетиш 19:40да, Тошкентга келиш 21:00да;

Тошкент-Урганч-Тошкент чоршанба ва шанба кунлари — Тошкентдан кетиш 15:30да, Урганчга келиш 17:00да. Урганчдан кетиш 19:40да, Тошкентга келиш 20:50да.

Тошкент-Бухоро-Тошкент душанба ва жума кунлари — Тошкентдан кетиш 10:30да, Бухорога келиш 11:40да. Бухородан кетиш 14:10да, Тошкентга келиш 15:10да.

Эслатилишича, ҳаво кемасида ва аэропорт биносида карантин қоидаларига риоя қилиш, шу жумладан тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш керак.

Top