17:57 / 17.06.2020
6392
Ўзбекистонда Япониянинг замонавий мобил поликлиникалари иш бошлайди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида Япония ҳукуматининг беғараз ёрдам дастури доирасида юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналар етказиб бериш лойиҳаси бўйича ҳужжатлар тўпламини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Уни мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Aлишер Шодмонов ва Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Фужияма Ёшинори имзолади.

Грантнинг умумий миқдори 500 миллион иен (тахминан 4,5 миллион АҚШ доллари)ни ташкил қилади. Ушбу маблағларга ультратовуш аппаратидан тортиб рақамли рентген аппарати, компьютер томографияси, маммограф каби замонавий технологиялардан иборат инновацион кўчма диагностика станцияси (контейнер); ПЦР лабораторияси, ультратовуш аппарати, рақамли рентген аппарати, маммографдан иборат юзлаб касалликларга қисқа фурсат ичида аниқ ташхис қўйиш имкониятига эга бўлган кўчма лаборатория (контейнер), шунингдек, юқумли касалликлар шифохоналари учун 3та компьютер томографи етказиб берилади.

«Лойиҳанинг мақсади – Covid-19 пандемияси даврида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими моддий техник базасини янада мустаҳкамлашдан иборат. Таъкидлаш жоизки, кўплаб юқори технологияли ускуналарни ўзида жам қилган ушбу мобил поликлиникаларни мамлакатимизнинг исталган ҳудудига етказиш мумкин. Aйниқса, юқумли касалликлар ўчоғи пайдо бўлган тақдирда замонавий диагностика ва лаборатория жиҳозларининг тўлиқ тўпламидан иборат контейнер маҳаллий аҳолига тез ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш имконини беради», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Top