22:47 / 04.07.2020
43825
Россиялик вирусолог коронавируснинг тажовузкорлиги қачон пасайишини айтди

Олимнинг айтишича, вирус одамдан одамга ўтгани сари мослашиб, ўз ташувчисини ўлдирмасликка ўрганади. 

Фото: Илья Питалев / РИА Новости

Коронавируснинг тажовузкорлиги камида бир йилдан кейин пасаяди, деди вирусолог, тиббиёт фанлари доктори Анатолий Альтштейн «Комсомольская правда» билан суҳбатда.

«Бир йилдан уч йилгача. Ундан кўпроқ ҳам бўлиши мумкин. SARS-CoV-2 ана шундай вирус», — деди у.

Олим вирус одамдан одамга ўтгани сари мослашиб, ўз ташувчисини ўлдирмасликка ўрганишини айтди. Альтштейннинг аниқлик киритишича, коронавирусга оғир касаллик чақириш фойдали эмас, чунки инсон бошқалар билан мулоқот қилмай қўйса, инфекция бошқаларга ўтолмай қолади.

«Коронавируслар организмга нисбатан енгил муносабатда бўлишга мослашган, яъни унинг имкониятларидан фойдаланади, кўпаяди, кучли зарар етказмасдан унинг ҳисобига яшайди», — деб қўшиб қўйди олим.

У янги вирус ана шу йўлдан кетишига умид қиларкан, SARS-CoV-2 бошқа коронавируслардан юқори даражадаги юқумлилиги билан фарқ қилишини қайд этиб ўтди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top