12:10 / 16.07.2020
19852
Бакалавриат битирувчиларига диплом электрон шаклда берилмоқда

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичи 2019-2020 ўқув йили битирувчилари диплом нусхасини электрон шаклда олишлари мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, битирувчилар diplom.edu.uz платформаси орқали бакалавриат дипломи ва иловаси нусхасини электрон шаклда олишлари мумкин.

Ҳужжатни юклаб олиш учун қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:

– diplom.edu.uz веб-сайтига киринг. Экранингиздаги пайдо бўлган саҳифанинг «JShShIR» қисмида паспортингиздаги тегишли маълумотни киритинг ва «Tekshirish» тугмачасини босинг;

– кейинги саҳифада битирувчининг шахсий маълумотлари акс этади. Агарда мазкур саҳифанинг «Diplom raqami» қисмида маълумотлар мавжуд бўлса, «Diplom nusxasini ko’chirib olish» тугмачасини босинг;

– мабодо «Diplom raqami» қисмида маълумотлар акс этмаса, ўзингиз тамомлаган олий таълим муассасасига мурожаат қилинг.

Бакалавриат битирувчилари диплом ва унинг иловаси электрон нусхалари билан magistr.edu.uz веб-платформаси орқали 2020-2021 ўқув йили учун магистратура босқичига онлайн ҳужжат топширишлари мумкин.

Top