08:28 / 23.07.2020
3685
Тошкентда вояга етмаган шахсни тунаганлар ушланди

Ҳолат юзасидан Яшнобод туман бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

2020 йилнинг 17 июль куни соат 20:30да вояга етмаган 16 ёшли С.А. Тошкент шаҳри Мирзо-Улуғбек туманидаги уйига бориш учун Яшнобод тумани Махтумқули кўчасидан Lacetti русумли автомашинада кетаётган бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, шу вақтда Яшнобод тумани ТҲАЙ кўчасида ҳайдовчи машинани тўхтатиб, орқа ўриндиқда ўтирган С.А.нинг олдида бўлган нархи 5.000.000 сўмлик Iphone Х русумли уяли телефон аппарати ва 1.500.000 сўмлик Airpods 2 номли қулоқчинни очиқдан-очиқ талон-торож қилиб машинадан тушириб қолдириб, ҳодиса жойидан яширинган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасига кўра, мазкур жиноятни 31 ёшли М.Т. ва Э.Т. содир этганликлари аниқланиб, М.Т.дан Iphone Х русумли уяли телефон аппарати ва Airpods 2 номли қулоқчинлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Яшнобод туман бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Т. ва Э.Т. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибида ушланган.

Top