11:44 / 31.07.2020
10893
Саратон ҳам чекиниши мумкин – Рамзиддин шундан умидвор

Хайрия бўйича навбатдаги мурожаат Сурхондарёнинг олис Олтинсой туманида яшовчи Тошбоевлар хонадонидан бўлди. Эндигина 33 ёшни қаршилаган Рамзиддин ўсма касаллигининг оғир тури билан курашмоқда.

– Ўғлим Рамзиддин туппа-тузук юрганди. Оғирроқ овқат еса қорни оғриб қоларди. Ўтган йилнинг декабрь ойи эди. Биз ўтиб кетар дедик, оғриқ бўлган пайтлари табибга олиб бордик, уй шароитида даволаниб кўрдик. Аммо бу ҳолат кучаяверганидан кейин бизни онкология шифохонасига жўнатишди. У ерда боламга “Меъда тана ва проксимал қисми саратони”, яъни рак ташхисини қўйишди, – дейди онаси Лутфия Зокирова.

Ўша пайтдаги ҳолатимга ҳеч бир она тушмасин. Еру-кўкка сиғмай кетдим, жуда тушкунликка тушиб қолдим. Аввал Термизда, кейин Тошкентда даволандик. Яхшики шифокорлар кўнглимни кўтардилар, умид борлигини билдирдилар. Бу оғир касалликдан ҳам шифо топган кўпчилик инсонлар бор экан.

Рамзиддин тўрт фарзандимнинг учинчиси. Она учун ҳар бир фарзанди азиз. Токи биттагина илинж бор экан, унинг ҳаёти учун курашавераман. Даволаниш анча қиммат ва оғир кетаяпти. Олдинда яна тўртта кимё терапиялари ва мураккаб операциялар учун тахминан 70 млн сўм маблағ зарур. Қўлга илинадиган нарсаларни сотдик. Аммо оиламиз ўртаҳол, бунча пулни тўплай олмаслигимиз аниқ. Шу боис сахий юртдошларимиздан кўмак сўрайман. Ҳеч кимнинг бошига бундай кунлар тушмасин, ўғлим ҳам эсон-омон соғайиб кетса, бутун умр бизга ёрдам берган халқимизнинг хизматини қилиб ўтади, – дейди умидли ва ёшли кўзларини ерга тикиб.

Рамзиддин Тошбоевга оид маълумотлар:

Пластик карта: 8600 1204 6913 7627 (Ҳамкорбанк, Тошбоев Рамзиддин номида)

Visa: 4231 2000 0077 4843 (Тошбоев Рамзиддин номида)

Сбербанк: 4276 4000 8265 0764 (жияни Руҳангез Муҳаммадиев номида)

Онасининг рақами: +998915165753

Азизлар! Бугун икки улуғ кун бирлашиб, кўнгиллар савоб истаб турган кун. Рамзиддин сизнинг дуоларингизга муҳтож. Эҳсонга қодирлар эса аллақачон атаганларини бердилар ҳам. Ҳар бирингизга ташаккуримизни билдирамиз.

Аброр Зоҳидов. 

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top