Жорий йилнинг 7 ойида республика бўйича 3592 нафар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерлари берилди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги хабарига кўра, бу «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун, Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан амалга оширилди.
Вазирлик маълумотида айтилишича, ҳимоя ордерлари ҳудудлар кесимида қуйидагича берилган:
Қорақалпоғистон Республикаси -119 нафар;
- Андижон - 196 нафар;
- Бухоро - 319 нафар;
- Жиззах - 116 нафар;
- Қашқадарё - 403 нафар;
- Навоий -178 нафар;
- Наманган - 160 Нафар;
- Самарқанд - 201 нафар;
- Сирдарё - 110 нафар;
- Сурхондарё - 121 нафар;
- Тошкент вилояти - 355 нафар;
- Хоразм -193 нафар;
- Фарғона - 313 нафар;
- Тошкент шаҳар - 808 нафар.