08:25 / 26.08.2020
4636
Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонига биринчи ўринбосар тайинланди

Жамшид Каримов Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келаётган эди.

Ўзбекистон мудофаа вазирининг тегишли буйруғи билан Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари – штаб бошлиғи лавозимига полковник Жамшид Каримов тайинланди.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати хабарига кўра, полковник Жамшид Каримов 2017 йилнинг ноябр ойидан ҳозиргача Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келаётган эди.

Жамшид Каримов 2001 йилда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти (ҳозирги Қуролли Кучлар академияси)ни, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясини, 2019 йилда Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штаби ҳарбий Академияси қошидаги малака ошириш курсини тамомлаган.

Top