10:30 / 02.02.2020
0
21009
Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ бошлиғига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари-йўл ҳаракати хавфсизлигини мувофиқлаштириш бошқармасига янги раҳбар тайинланди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, эндиликда полковник Жамшид Абдухакимович Каримов Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари-йўл ҳаракати хавфсизлигини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллади.

Жамшид Каримов

У бу лавозимда Равшан Азадбекович Юнусметов ўрнини эгаллади. Полковник Равшан Юнусметов Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Жамшид Каримов бунга қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари-йўл-патруль хизмати бригадаси командири лавозимида фаолият юритаётганди.

Бундан аввалроқ полковник Улуғбек Мусаев Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг пробация ва жазони ижро этиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top