20:00 / 29.08.2020
3984
Ucell ва Вестминстер университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

28 август куни «COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) Бош директори Владимир Кравченко ва Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ректори Комилжон Каримов учрашуви натижасида икки томон ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш учун мувозанатлашган «экотизимлар» яратилиши, айниқса ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида яққол кузатилмоқда.

Ucell компанияси ёш кадрларни қўллаб-қувватлаши ва юртимизнинг ўқув муассасаларига моддий кўмак кўрсатиши одат тусига айланган.

Ҳар йили Ucell-Plaza’да АКТ соҳасига ихтисослашган университетлар, хусусан, Вестминстер Университети талабалари учун Очиқ эшиклар куни ўтказилади. Владимир Кравченко ўзи «Вест»нинг битирувчиси сифатида талабалар билан фикр алмашиш учун бажонидил учрашувлар ўтказади.

Ўз навбатида ТХВУ қошидаги Карьерани ривожлантириш маркази Ўзбекистонда фаолият олиб борадиган йирик халқаро компаниялар билан унумли ҳамкорлик олиб боради. Бугунги кунга қадар 400дан ортиқ хусусий ва давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бу университетга битирувчиларни жуда қисқа вақт ичида ишга жойлаш имкониятини яратади.

− Атрофимиздаги ҳаёт кескин ўзгариб бормоқда. Ушбу жадал ижтимоий ва иқтисодий ривожланишни энг илғор технологияларни жорий қилмасдан амалга оширишнинг иложи йўқ, - деб таъкидлади «COSCOM» МЧЖ Бош директори Владимир Кравченко. − Биз Ucell компаниясида замонавий юқори сифатли алоқани таъминлашнинг муҳимлиги ва масъулиятини тушунамиз. Ва биз ёш мутахассисларни ривожлантириш учун асос яратишни устувор вазифалардан бири деб биламиз. Компания ўз келажагини телекоммуникация соҳасида кўрадиганларга ҳам профессионал, ҳам молиявий кўмак кўрсатишга тайёр. Вестминстер университети билан бугунги меморандум буни тасдиқлайди. Фурсатдан фойдаланиб, барчани яқинлашиб келаётган байрам − Мустақиллик куни билан табриклайман ва Ucell компаниясининг кўп миллатли жамоаси номидан сизга ва яқинларингизга соғлиқ, оилангизга фаровонлик тилайман.

Халқаро Вестминстер университети ректори Комилжон Каримовнинг маълум қилишича, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети Ўзбекистон олий таълим тизимидаги етакчи университетлардан бири сифатида иқтисодиёт ва молия, бизнесни бошқариш, ахборот технологиялари ва тижорат ҳуқуқи соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрламоқда. Университет ташкил топган йилларидан бошлаб жамоат, хусусий ва нотижорат ташкилотларида фаолиятнинг турли соҳаларида ўзини намоён қилган 2800дан ортиқ мутахассисларни тайёрлади. Ўтган йили ТХВУ битирувчиларининг 90% ўқишни тугатгандан кейин уч ой ичида иш билан таъминланди. Биз Ucell'га самарали ҳамкорлик учун ўз миннатдорлигимизни билдирамиз, бунинг натижасида ТХВУ талабалари Ўзбекистон Республикасидаги энг йирик уяли алоқа операторларидан бири бўлган Ucell’да амалиёт ўташи ва ишлаш имконига эга.

Меморандумнинг мақсадлариахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, университет талабалари учун малака ошириш мақсадида тақдимотлар, меҳмонлар учун маърузалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.

Шу билан бирга ҳужжатда талабаларни амалиётга жалб қилиш, талабаларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш бўйича қўшма тадбирларни ўтказиш, телекоммуникация соҳасида ишлашга тайёргарлик кўриш ҳам кўзда тутилган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top