22:45 / 09.09.2020
3285
Google компанияси Android операцион тизимининг янги версиясини чиқарди 

Google компанияси смартфонлар учун янги Android 11 операцион тизимини чиқарди.  

Android 11 фойдаланувчилар ўртасида хабарлар алмашиш, махфийлик масалалари ва гаджетларни бошқариш устидан назорат билан боғлиқ бир қатор янгиланмаларни ўз ичига олган. 

Маълум қилинишича, компанияда махфийлик созланмалари қайта ишланган. Жумладан, фойдаланувчи қандай дастурлар камера, микрофон, қурилманинг қаердалигини кўрсатувчи функциядан фойдалана олишини созлаши мумкин. Агар фойдаланувчи бирор дастурни узоқ вақт очмаса, унда рухсат бериш созланмалари бекор қилинади. Ақлли қурилмаларни бошқариш имконияти алоҳида менюга чиқарилган.   

TechCrunch нашри журланистларининг маълум қилишича, янги операцион тизимни биринчи навбатда Google Pixel, OnePlus, Xiaomi, Oppo ва Realme сериясидаги смартфонларга юклаш мумкин бўлади. Кейинроқ Android 11’ни охирги йилларда чиққан деярли барча смартфонларда юклаш имконияти пайдо бўлади.

Top