19:07 / 09.09.2020
30139
Полковник Абдураҳим Мўминов президент маслаҳатчисига биринчи ўринбосар бўлди

Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Абдураҳим Мўминов президент маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергеновга ўринбосар бўлди.

Aбдураҳим Aбдурасулович Мўминов Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

Полковник Абдураҳим Мўминов 2016-2018 йилларда Ўзбекистон президенти хавфсизлик хизмати раҳбари бўлган. 2018 йил майидан буён Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

У янги лавозимида аввалроқ Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимига ўтказилган Улуғбек Муҳаммадиевнинг ўрнини эгаллаган.

Top