20:00 / 17.09.2020
15221
Дунёга машҳур архитектура бюролари пойтахт марказида NRG компанияси учун лойиҳаларни ишлаб чиқмоқда

NRG девелоперлик компанияси дунёга машҳур бўлган компаниялар ўртасида ноёб лойиҳа учун архитектура лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича кенг кўламдаги танловни эълон қилган. Иштирокчилар орасида ўзининг архитектурага оид қарашлари ва ноодатий ечимлари билан машҳур бўлган йирик архитектура бюролари ҳам бор: Zaha Hadid, INK Architects, BENOY, DP Architects Pte Ltd, MB Studio.

Zaha Hadid – Заҳа Ҳадид томонидан асос солинган Британия компанияси. У архитектура оламидаги энг олий мукофот – Притцкер мукофотини қўлга киритган биринчи аёл бўлади. Бу бюронинг ишлари ўзининг ноёблиги билан ажралиб туради, барча бинолар ўзига хос ва футурист кўринишга эга.

BENOY – ушбу компания ўз фаолиятини 1947 йилда бошлаган. Бу ҳар бир лойиҳага бўлган муносабатни ва алоҳида ёндошувни қадрлайдиган оилавий архитектура бюросидир. 70 йиллик фаолияти давомида компания ўзининг нозик диди, тамойиллари ва ишга бўлган садоқатини йўқотмаган.

DP Architects Pte Ltd Сингапурдаги ва бутун дунёдаги энг йирик архитектура компанияларидан бири ҳисобланади. Компанияга 1967 йилда асос солинган бўлиб, ҳозирги кунда кўп тармоқли лойиҳалар бюроси ҳисобланади.

INK Architects – RIBA Британия архитекторлари Қироллик институти аъзоси Нурлан Комитов томонидан асос солинган Қозоғистондаги йирик лойиҳа компанияси. Бюро турар жой мажмуалари, бизнес-марказлар, маданият ва спорт иншоотлари, жамоат жойлари, интерьер ва кенг шаҳарсозлик концепцияларини лойиҳалашга ихтисослашган.

MB Studio – бу дизайн, архитектурага оид лойиҳалашлар ва халқаро салоҳиятга эга қурилишнинг тобора тараққий этиб бораётган маҳаллий студияси. Студия ўз иш фаолиятини 2016 йилда Murad Buildings девелоперлик компанияси билан ҳамкорликда бошлаган. Компаниянинг асосий вазифалари – ижодкорлик, алоҳида ёндошув ва янги технологиялардир.

Бўлажак лойиҳанинг марказий нуқтада, аниқроғи Бунёдкор кўчаси ва Ўзбекистон шоҳ кўчаси кесишмасида (мўлжал Халқлар Дўстлиги майдони) жойлашишини инобатга олган ҳолда, NRG компанияси шаҳарни нафақат ўзига хос жозибали масканга, балки замонавий пойтахтнинг фаол ҳаёти учун янги диққатга сазовор жойга айлантиришга қаратилган ажойиб ва ноёб архитекторлик дурдонаси билан безатишга интилади. Таклиф этилган иш вариантлари комиссия томонидан синчиклаб ўрганилади ва кўриб чиқилади. Тез орада танлов ғолибининг номи эълон қилинади.

Янгиликларимизни кузатиб боринг!

Реклама ҳуқуқи асосида

Top