16:57 / 03.10.2020
14414
«МЮ» - Моуриньо, «Барса» - «Севилья», «Юве» «Наполи»га қарши. Ҳафта ўйинлари анонси

Ушбу ҳафтанинг дам олиш кунларида ҳам мухлисларни ажойиб қарама-қаршиликлар кутиб турибди. Англияда Сульшер - Моуриньо «жанги» кузатилса, Испанияда «Барселона» - «Севилья» тўқнашуви, Италияда эса азалий рақиблар «Ювентус» - «Наполи» ўйини кутилмоқда. Россияда эса мавсумнинг энг муҳим тўқнашуви кузатилади.

АНГЛИЯ

Туманли Альбионда тур учрашувлари шанба куни «Стемфорд Бриж»даги «Челси» - «Кристал Пэлас» тўқнашуви билан старт олади. АПЛ доирасидаги дастлабки уч ўйинда уч хил натижа қайд этган Фрэнк Лэмпард шогирдларини «Кристал Пэлас»га қарши оғир баҳс кутиб турибди. Шунингдек, турнир пешқадамларидан бири «Эвертон» «Брайтон»ни қабул қилса, Марсело Бьелса бошқарувидаги «Лидс» Гвардиола қўл остидаги «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушади.

 Турнинг марказий учрашуви якшанба куни «Олд Траффорд»да кузатилади. «Манчестер Юнайтед» жамоаси Моуриньонинг «Тоттенҳэм» клубига қарши майдонга тушади. Ушбу тўқнашув олдидан Сульшер ва Жозе ўртасида даҳанаки жанг бошлангани ўйинга бўлган қизиқишни янада оширишга хизмат қилади.

 Тур баҳсларига якун ясаб берувчи «Астон Вилла» – «Ливерпуль» учрашуви ҳам бу сафар ўзига хос ўтса ажаб эмас. Икки клуб ҳам турнир жадвалида тўртликдан жой олгани жамоаларнинг ҳозирги спорт формаси юқори эканлигини англатади.

 Англия Премьер-лигаси. 4-тур

3 октябрь (шанба)

16:30. Челси - Кристал Пэлас

19:00. Эвертон - Брайтон           

21:30. Лидс - Манчестер Сити      

00:00. Ньюкасл - Бернли           

4 октябрь (якшанба)

16:00. Лестер - Вест Ҳэм   

16:00. Саутҳемптон - Вест Бромвич

18:00. Арсенал - Шеффилд Юнайтед 

18:00. Вулверҳэмптон – Фулҳэм

20:30. Ман Юнайтед - Тоттенҳэм  

23:15. Астон Вилла – Ливерпуль.

ИСПАНИЯ

 Примерада ҳам қизиқарли учрашувлар талайгина. Охирги баҳсда очко йўқотган «Атлетико» бу сафар ўз майдонида «Вильярреал»га қарши майдонга тушса, якшанба кунги баҳсда «Реал» «Леванте» меҳмони бўлади.

Турнинг марказий учрашуви «Камп Ноу»да ўтказилади. «Барселона» «Севилья»га қарши саф тортади. Турнир жадвалида бир хил очко билан 5-6-ўринларни эгаллаб турган жамоалар ўртасидаги ўйинда икки томонга ҳам осон бўлмайди. Хулен Лопетеги бошчилигидаги андалусияликлар охирги 8 ўйиндан 7тасида ғалаба қозонган бўлса, «Барса» ҳам сўнгги 8 ўйиндан 7тасида ғалаба қозонган. Бу сафарги ғолиб турнир жадвалида учликка қайтиши мумкин.

 Испания Ла Лигаси. 5-тур

3 октябрь (шанба)

16:00. Вальядолид – Эйбар  

19:00. Атлетико – Вильярреал     

21:30. Эльче – Уэска      

21:30. Реал Сосьедад – Хетафе     

00:00. Валенсия – Бетис

4 октябрь (якшанба)

15:00. Осасуна – Сельта

17:00. Алавес – Атлетик

19:00. Леванте – Реал Мадрид    

21:30. Кадис – Гранада

00:00. Барселона – Севилья

ИТАЛИЯ

 Элдор Шомуродовнинг Апенин яриморолида фаолият бошлаши Ўзбекистонда А Серияга бўлган қизиқишни каррасига оширади. Аммо бу турда Шомуродовнинг дебютини кузата олмаймиз. «Женоа» сафида коронавирусга боғлиқ вазият жиддийлиги сабабли жамоанинг «Торино»га қарши ўйини қолдирилган.

 Тур доирасидаги марказий ўйинлар Рим ва Туринда кузатилади. «Лацио» «Интер»га қарши майдонга тушса, «Ювентус» «Наполи»га қарши саф тортади. Бу баҳслардан кейин А Серия турнир жадвали пешқадамлари сафида ўзгаришлар кузатилиши мумкин.

 Италия А Серияси. 3-тур

2 октябрь (жума)

Фиорентина - Сампдория 1:2

3 октябрь (шанба)

18:00. Сассуоло – Кротоне

21:00. Женоа – Торино (қолдирилган)

23:45. Удинезе - Рома 

 4 октябрь (якшанба)

15:30. Аталанта - Кальяри           

18:00. Парма – Верона

18:00. Лацио – Интер

18:00. Беневенто – Болонья

21:00. Милан – Специя

23:45. Ювентус – Наполи

БУНДЕСЛИГА

 Германияда турнинг марказий баҳсини номдорлиги жиҳатдан «Лейпциг» ва «Шальке» ўртасидаги ўйин сифатида кўрсатиш мумкин эди, аммо Гельзенкирхен клуби сўнгги марта ўтган мавсумнинг ўрталарида ғалаба қозониб, ўшандан буён ўзига ўхшамаяпти. Клуб бош мураббий Вагнер ўрнига Мануэль Баумни таклиф этди, у эса жамоани жарликдан қутқариб қолишга интилмоқда. «Лейпциг» билан ўйин Баум учун навбатдаги синов бўлади.

 Ўтган тур ва Суперкубокдаги мағлубиятдан кейин «Боруссия» бу сафар «Фрайбург»ни мағлуб этиш учун курашса, «Бавария» «Ҳоффенҳайм»дан қабул қилинган қақшатқич зарба аламини «Ҳерта»дан олишга интилади.

 Германия Бундеслигаси. 3-тур

2 октябрь (жума)

Унион Берлин – Майнц – 4:0   

3 октябрь (шанба)

18:30. Штутгарт - Байер        

18:30. Кельн - Боруссия М

18:30. Вердер – Арминия

18:30. Боруссия Д - Фрайбург       

18:30. Айнтрахт Ф - Ҳоффенҳайм 

21:30. Лейпциг - Шальке        

4 октябрь (якшанба)

18:30. Вольфсбург – Аугсбург

21:00. Бавария – Ҳерта

ФРАНЦИЯ

Францияда тур доирасидаги марказий баҳс «Лион» ва «Марсель» ўртасида кечади. Азалий рақиблар айни дамда турнир экваторидан жой олган бўлишса-да, бу якшанба оқшомидаги тўқнашувнинг даражасига таъсир қилолмайди.

 Франция чемпионати. 6-тур

 2 октябрь (жума)

ПСЖ – Анже 6:1.

3 октябрь (шанба)

20:00. Ланс - Сент-Этьен

00:00. Ницца – Нант

 4 октябрь (якшанба)

16:00. Монпелье - Ним    

18:00. Бордо – Дижон

18:00. Брест – Монако

18:00. Мец - Лорьян    

18:00. Страсбур – Лилль

20:00. Ренн - Реймс         

00:00. Лион - Марсель    

РОССИЯ

 Элдор Шомуродов «Ростов» сафини тарк этган бўлса-да, Россия Премьер-лигасида биз кузатиб борадиган яна бир футболчи бор. Бу турдаги марказий ўйин ҳам айнан Остон Ўрунов тўп сурадиган «Спартак» иштирокидаги учрашувдир. «Спартак»нинг «Зенит»га қарши ўйини нафақат турнинг балки мавсумнинг энг марказий қарама-қаршилигидир. Энг қизиғи, бу сафарги Москва – Питер тўқнашуви олдидан жамоаларнинг турнир жадвалида бир хил – 20 очкодан тўплаб 1-2-ўринларни эгаллаб тургани ўйиннинг қадрини янада оширади. Бу баҳсни чемпионлик учрашуви дейишга эрта бўлса-да, учрашув ғолиби «6 очколик ўйин»да чемпионлик учун катта қадам ташлаши аниқ.

 

 Россия Премьер-лигаси. 17-тур

 3 октябрь (шанба)

16:00. Уфа - Ротор           

18:30. Урал – ЦСКА

18:30. Тамбов - Арсенал  

21:00. Спартак – Зенит

4 октябрь (якшанба)

16:00. Локомотив – Химки

18:30. Рубин – Ахмат

18:30. Сочи – Ростов

22:00. Динамо – Краснодар.

Top